11:30 / 14.07.2019
4430

Airbus порахўрлик ҳақидаги боб туфайли компания юбилейига бағишланган китобини қайтариб олди

Фото: Reuters

Airbus SE корпорацияси порахўрлик ва коррупция иши бўйича тергов бораётгани ҳақидаги боб туфайли компаниянинг ярим асрлик юбилейига бағишланган китоби ададини қайтариб олди, деб хабар берди Bloomberg.

Агентликнинг билдиришича, компания топ-менежерлари китобнинг нашр этилиши тергов жараёнига таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда. Хусусан, китобда буюртмалар олишда воситачилардан фойдаланилганлиги ҳақидаги боб бўлиб, унда тилга олинган шахслар устидан ҳозирда тергов кетмоқда.

Китобни The New York Times газетасининг собиқ журналисти Никола Кларк ёзган.

Ўтган йил декабрида АҚШ адлия вазирлиги Airbus компаниясига нисбатан коррупция иши бўйича иш очганди. Унгача 2016 ва 2017 йилларда Буюк Британия ва Германияда ана шундай тергов ишлари ўтказилган.

Top