11:10 / 17.07.2019
3032

Ўзбекистон ва Ҳиндистон терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида фикр алмашди 

Ҳиндистон ва Ўзбекистон терроризмга қарши кураш бўйича долзарб масалалар, шу жумладан, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида фикр алмашди. Учрашув 16 июль куни Нью-Деҳлида, Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг терроризмга қарши курашиш бўйича қўшма ишчи гуруҳи саккизинчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ҳиндистон матбуоти.

Учрашув Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш бўйича қўшма котиби Маҳавир Сингхви ва Ўзбекистон фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Орзиев раислигида ўтказилди.

Томонлар долзарб муаммолар, жумладан, радикаллашув, терроризм мақсадларида Интернетдан фойдаланишнинг олдини олиш ва хорижий террорчи-жангариларни қайтариш масалалари бўйича фикр алмашди.

Шунингдек, ахборот алмашиш, салоҳиятни ошириш ва илғор тажрибани ўртоқлашиш йўли билан терроризмга қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Top