19:42 / 01.08.2019
9507

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш борасидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Фото: Pinterest

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага илова қилинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойларини бронлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштиришда, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юборишда муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойлари бутун вақт мобайнида, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан уларга ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш кафолати белгиланади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштиришда, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юборишда чиқарилаётган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида уларга турар жой бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириб ва бириктириб қўйилади.

Бронлаштирилган ва бириктирилган турар жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларда, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида турар жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобидаги турар жойнинг улар бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар ўн саккиз ёшга етгунга қадар бронлаштирилиши ва сақлаб турилиши юзасидан назорат етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади.

Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларга жойлаштириш, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юбориш тўғрисида чиқарилаётган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида уларга ҳисобидаги турар жойнинг бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириб қўйилишини таъминлайди.

Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобидаги турар жойнинг бронлаштирилиши ва  сақлаб қолинишини назорат қилишда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакиллари, шунингдек уларнинг турар жойлари ва мулклари жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан ҳамкорлик қилади.

Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича турар жойини бронлаштиш ва болада сақлаб туришга оид туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини у қабул қилинган куннинг ўзида турар жойга бўлган ҳуқуқларни болада сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида турар жой жойлашган туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, шунингдек етти кун ичида боланинг қонуний вакиллари, турар жойлари жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юбориши шарт.

Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойини бронлаштириш ва болаларда сақлаб туриш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини олганидан сўнг, ушбу турар жойни бронлаштириш ва сақлаб қолиш бўйича тегишли чораларни кўради ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида васийлик ва ҳомийлик органига маълумот тақдим этади.

Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бронлаштириш ва сақлаб қолиш учун топширилган турар жойларини ўзга шахсга ўтказиш тўғрисида мурожаатлар келиб тушганда, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бу ҳақда уч кунлик муддатда васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши лозим.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг  бронлаштириш ва сақлаб туриш учун топширилган турар жойлари, агар ушбу турар жойда болаларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу турар жойлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларда, бошқа таълим муассасаларида, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даври мобайнида бошқа фуқароларга ижарага берилиши мумкин.

Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бронлаштирилган ва сақлаб турилган турар жойларида уларнинг қариндошлари яшаган ҳолларда ёки мазкур турар жой фойдаланиш учун ижарага берилган тақдирда, ушбу шахсларни мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган турар жойни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятларга риоя қилиш юзасидан ёзма равишда огоҳлантиради.

Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг ноқонуний равишда эгалик қилинаётганлиги, ижарага берилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.

Top