17:45 / 10.08.2019
48439

Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш станцияларига етказиб берилувчи газ ҳажми очиқланди

Фото: KUN.UZ

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ автомобилларга газ тўлдириш станцияларига табиий газ етказиб бериш ҳажмини 2019 йил охиригача аниқлади. 

«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабарида айтилишича, кўрсаткичлар жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича тадбиркорларнинг табиий газга бўлган максимал талабини акс эттирувчи сўнгги маълумотлар таҳлилини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган.

Қайд этилишича, олдиндан ёпиқ маълумотларнинг оммага эълон қилиниши кенг жамоатчилик ва тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек «кўк ёқилғи» учун нарх сиёсатини такомиллаштиришга имкон беради. Истеъмолчилар, биринчи навбатда, табиий газни хом ашё сифатида 2019 йил охирига қадар ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш имконини беради.

Таъкидланишича, табиий газ етказиб бериш ҳажмлари энди «Ҳудутгазтаъминот» АЖ томонидан таҳлилий кўриб чиқилиб шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида ташкил этилган янги акциядорлик жамияти истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлайдиган газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли жиҳозлардан фойдаланиш билан шуғулланади, дейилади маълумотда.

 

Top