00:22 / 12.08.2019
24314

Туркия АҚШ билан баҳс ортида Россиянинг Су-35 қирувчи самолётига қизиқмоқда   

Фото: ТАСС

Анқара Вашингтон Туркияни F-35 қирувчи самолётлари дастуридан чиқариб юборганидан сўнг, Россиядан Су-35 кўп мақсадли қирувчи самолётларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Туркиянинг “Йени шафак” нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, Туркия қуролли кучлари учун харидларга масъул бўлганлар ҳарбийларга Су-35’ни сотиб олиш вариантини ўрганишни сўраб мурожаат қилишган. Агар ҳарбийлар Су-35’ни сотиб олиш имкониятини маъқулласа, Анқара “Рособоронэкспорт” билан расмий музокараларни бошлайди.

Су-35 - 4++ авлодидаги чуқур модернизация қилинган, юқори бошқарилувчан, кўп мақсадли қирувчи самолёти бўлиб, “Сухой” компаниясининг маълумотларига кўра, унда 5-авлод технологиясидан фойдаланилган. Су-35 қирувчи самолётларининг биринчи хорижий буюртмачиси 2015 йилда Хитой бўлган. Бунгача Су-35 самолётидан фақатгина Россия аэрокосмик кучлари фойдаланган.

Вашингтон бир неча бор Туркияга Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимлари хариди учун санкциялар билан таҳдид қилган ва уни F-35 дастуридан чиқариб юборган.

Top