09:00 / 20.08.2019
20683
Реклама

«Modern Stroy» компаниясидан акция: ноль фоизли бошланғич ва муддатли тўлов ҳамда «бепул» прописка!

«Уста Ширин» турар-жой комплекси «Modern Stroy» компаниясининг Ўзбекистон аҳолиси учун кутилмаган лойиҳаси бўлиб, қулай жойлашуви, бежирим дизайни билан Сингапур, Малайзия каби давлатлардаги энг замонавий турар-жой мажмуаларини ёдга солади.

 

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қурилиши бошланган «Уста Ширин» турар-жой мажмуаси ўзининг бежирим дизайни, мустаҳкам қурилиш лойиҳаси ҳамда ўзига хос афзалликлари билан янги уй эгаларини мамнун этади.

Бизнесингиз учун ажойиб маскан

Бинонинг биринчи ва иккинчи қавати нотурар жой ҳисобланиб, тадбиркорлар истеъмолчиларга маиший хизмат кўрсатиш мақсадида турли хил тижорат фаолиятларини шакллантириш учун қулай имкониятларни қўлга киритадилар. Бу ерда гўзаллик салони, дўкон, дорихона, ўқув марказлари каби муассасалар фаолият олиб боради.

Қулай жойлашув

Мажмуанинг қулай жойлашувини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Қурилаётган мажмуа хар тарафлама қулайликларга эга бўлган ҳудудда, яъни «Малика» ва «Жомий» савдо мажмуаси, №3-сонли туғруқхонаси, UzExpoCentre кўргазма саройи, теннис корти, сув спорт ҳавзаси, телеминора, 2-сонли тиббиёт коллежи, 20-сонли умумтаълим мактаб, 17-сонли касалхона, «Минор» масжиди кабилар яқинлиги бунинг яққол исботидир. Бинонинг қурилишида шамол йўналиши, қуёшнинг ботиши каби географик меъёрларга жавоб берувчи ҳолатларга ҳам эътибор қаратилган.

Сокин ва осуда ҳаёт

Хонадонлар майдони 60 м² дан 200 м² гачани ташкил этади. Бундан ташқари, пентхауслар ҳам мавжуд. Бу ерда сиз шаҳар шовқинидан холи бўлган ҳолда сокин яшаш имконига эгасиз. Бино қурилиши шундай тузилганки, кун давомида турар-жойнинг ҳар икки томонидан ҳам қуёш нури тушади.

Сиз ушбу масканда яшар экансиз, турли хил савдо мажмуалари, дўконлар ҳам шу ерда жойлашганига гувоҳ бўласиз.

«Учта ноль» акцияси

Ҳозирда «Modern Stroy» компаниясининг ушбу «Уста Ширин» турар-жой мажмуаси қурилиш ишлари авжида. Агарда хонадонлардан бирини харид қилиш истагида бўлсангиз, компания сизга катта қулайликларни тақдим этади:

  • Бошланғич тўлов - 0%
  • Муддатли тўлов - 0%
  • Тошкент шаҳрида доимий прописка учун тўлов - 0% (яъни давлат божи тўлови компания томонидан амалга оширилади).

«Уста Ширин» турар-жой мажмуасининг афзалликлари

Кўпчиликда айни дамда «Modern Stroy» компанияси томонидан қурилаётган «Уста Ширин» турар-жой мажмуаси ўзи қандай маскан ва қандай афзалликларга эга деган саволингизга биз шундай жавоб берамиз:

  • Кенг ва ёруғ бино даҳлизлари;
  • Панорамали дераза ромлар;
  • 2.3 метргача кенгликдаги балконлар;
  • Баландлиги 3.3 метр бўлган хоналар;
  • Мактабгача таълим муассасаси;
  • ТЖМ ширкати томонидан мунтазам тозалик;
  • Фитнес, бассейн;
  • Махсус индивидуал иситиш тизими;
  • Сунъий сув ҳавзалари;
  • Турли ёшдаги болалар интерактив ўйин майдончалари;
  • Суҳбат учун мўлжалланган очиқ айвонлар;
  • Қўриқланадиган ҳудуд;
  • Ер ости автотураргоҳи;
  • Болалар учун қишки-ёзги спорт майдочаси;
  • Ободонлаштирилган ҳовли.

Шошилинг! Чегирма асосида харид қилишга улгуриб қолинг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Уста Ширин кўчаси.

Мўлжал: «Малика» савдо мажмуаси.

Ходимларимиз дам олиш кунларисиз мунтазам хизматингизда!

Мурожаат учун телефонлар: 71 2003003

Сайт: www.modern-stroy.uz

Telegram: t.me/modernstroy

Facebook: fb.com/modern.stroyuz

Instagram: @modernstroy

Реклама ҳуқуқи асосида

Top