10:20 / 25.08.2019
7065

106 мингдан кўпроқ ёшлар қатнашган «Чарм тўп» мусобақасида финал босқичи иштирокчилари аниқланди

2019 йил 26-31 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар туман(шаҳар)ларида маҳаллалараро 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг биринчи босқичида республикамизнинг 9 098 та маҳалласидан 7 125 талабнома асосида 106 875 нафар ёшлар иштирок этди.

Мазкур мусобақанинг 2-босқичи 2-10 август кунлари оралиғида ўтказилиши белгиланган бўлиб, бунда маҳаллалараро босқичидан ғолиб бўлган жамоалар туман (шаҳар) босқичларида иштирок этишди.

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг 10-20 август кунларига белгиланган учинчи босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида ғолиблар аниқлаб олинди. Шуни таъкидлаш жоиз, учинчи босқич ўйинлари ҳудудий майдони анча катта айрим вилоятларда аввал минтақавий босқичларда ўтказилиб, сўнгра минтақа ғолиблари якуний Республика босқичига чиқадиган жамоани аниқлаб олиш учун ўзаро баҳслашди.

25 августдан пойтахтимизда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг ҳал қилувчи тўртинчи босқичига старт берилади. Бунда саралаш баҳслари якунига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида ғолиб чиққан 14та энг кучли жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичида иштирок этадиган жамоалар рўйхати:
Андижон вилояти – “Яккатут” МФЙ, Шаҳрихон тумани;
Бухоро вилояти – “Неккеши” МФЙ, Шофиркон тумани;
Жиззах вилояти – “Ғаллаорол” МФЙ, Ғаллаорол тумани;
Наманган вилояти – “Навкент” МФЙ, Янгиқўрғон тумани;
Самарқанд вилояти – “Ўрикзор” МФЙ, Каттақўрғон тумани;
Сирдарё вилояти – “Еттигузар” МФЙ, Ховост тумани;
Фарғона вилояти – “Бахрин” МФЙ, Марғилон шаҳри
Тошкент вилояти – “Шодлик” МФЙ, Юқори Чирчиқ тумани;
Қашқадарё вилояти – “Оққамиш” МФЙ, Касби тумани;
Қорақалпоғистон Республикаси – “Дўстлик” МФЙ, Тахиатош тумани;
Тошкент шаҳри – “Иқбол” МФЙ, Бектемир тумани
Сурхондарё вилояти – “Шеробод” МФЙ, Шеробод тумани;
Навоий вилояти – “Навбаҳор” МФЙ, Навбаҳор тумани
Хоразм вилояти – “Мухомон” МФЙ, Ҳазорасп тумани.

Мусобақанинг гуруҳ босқич ҳамда плей-офф ўйинлари 25-27 август кунлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ташкил этилса, ниҳоят финал учрашуви 28 август куни соат 18:00да “Миллий” стадионда бошланади. Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ўйинларга кириш бепул этиб белгиланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Мавзуга оид
Top