18:51 / 31.08.2019
4700

Анъанавий август кенгашлари: янгича руҳ, янгича мазмун

Бу йилги анъанавий август кенгашлари Мактабгача таълими тизимида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ва Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб нишонлаш арафасига тўғри келди. Жиззах вилояти мактабгача таълим тизими ходимлари учун ўтказилган анъанавий август конференциясида ёш авлод тарбиясининг биринчи ва муҳим бўғини бўлган мазкур соҳадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди 

Таъкидланганидек, бугун Жиззах вилоятида 3-6 ёшли болалар сони 111890 нафар бўлиб, шундан 53695 нафари (48,%) 551 та мактабгача таълим муассасаларига жумладан 191 та давлат мактабгача таълим муасссаларига 43036 нафар, 19 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаларига 1685 нафар, 326 та оилавий-нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 8150 нафар, 15 та хусусий мактабгача таълим муассасаларига 824 нафар болалар қамраб олинган.

2018 йил якунида Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами гуруҳ сони 1471 тани ташкил этиб, 33626 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган бўлса, 2019 йил 20 август ҳолатига Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами гуруҳ сони 1775 тани ташкил этиб, 42854 нафар тарбияланувчилар тизимда фаолият кўрсатмоқда.

”Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 декабрдаги “2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарорига асосан 2019 йилда 25 та мактабгача таълим муассасаларида (3525 ўринли) объектда реконструкция қилиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Ушбу ишларга Давлат бюджети ҳисобидан жами шартнома бўйича объектлар қиймати 78 млрд 101 млн сўм маблағ режалаштирилган хозирги кунда 68.1 % га 53 млрд 162 млн сўм бажарилган қурилиш таъмирлаш ишларига молиялаштирилди. Ушбу 25 та Мактабгача таълим муассасаларида хозирги кунгача 75 % қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Натижада 3525 нафар тарбияланувчиларга замонавий таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратиб берилади. Бу ўз навбатида таълим сифати ва самарадорлигининг ошишига хизмат қилади”, - дейди Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси раҳбари Низомиддин Тошбеков.

 “Айтиш жоизки, бугун таълим-тарбия айниқса мактабгача таълим тизимига жуда кўплаб ўзгартиришлар киритилмоқда ,янгича ёндашувлар татбиқ этилмоқда. Таълим соҳасида кўзланган мақсад ҳам тизимни ривожланган мамлакатлар таълим жараёни билан тенглаштириш, ҳар томонлама интеллектуал ёшларни тарбиялашдан иборатдир. Жиззахда айнан мактабгача таълим соҳасида жуда кўп ютуқларга эришилаётгани қувонарли ҳолдир. Биргина уй боғчалари, давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши республикамиздаги бошқа вилоятларда фаолият юритаётган мактабгача таълим тизими бошқармаларига  ўрнак тарзда кўрсатилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу конференцияга келган иштирокчилар уч гуруҳга бўлиниб  Жиззах шахридаги  энг илғор, жумладан 37- сонли МТМ, “Шаҳноза болажон“ номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Афросиёб кучи“ таълим масканларида турли мавзуларда, экологик тарбия, тўгараклар фаолияти, мусиқа чолғу асбоблари билан ишлаш, инглиз тили фанидан янги инновацион технология асосида дарс машғулотлари, ота –оналар билан пазандачилик марказида иш олиб бориш каби шўъба йиғилишларида иштирок этишди. Машғулотлар давомида тарбиячи педагоглар ўз билим кўникмаларини иштирокчилар билан бўлишишди”, - дейди Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Гулбаҳор Парпиева

Анъанавий август кенгашлариджа Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Янги режалар машғулотлар, баҳс-мунозара тарзда бўлиб ўтган тадбир сўнгида мактабгача таълим тизимининг ташаббускор, фаол педагог - тарбиячиларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах вилояти Мактабгача таълим бошқармаси

Top