20:30 / 09.09.2019
0
6004

Ўзбек фильми ва сериаллари халқаро кинофестивалларда бош совринларни қўлга киритди

Болгариянинг София шахрида ўтказилган «Слявьян эртаги» Евроосиё халқаро кинотелефестивалида ЎзМТРКнинг «Ўзбектелефильм» студиясида суратга олинган қатор телесериаллар иштирок этди.

Мазкур нуфузли фестивалнинг бош соврини – Гран-прини режиссёр Музаффар Эркинов «Саодат» сериали учун қўлга киритди. Ушбу телеасар «Энг яхши режиссёрлик иши учун», «Энг яхши сценарий муаллифи» ва «Энг яхши операторлик иши» номинацияларига ҳам муносиб кўрилди.

180дан зиёд фильм ва сериаллар қатнашган ушбу тадбирда режиссёр Хуршид Ҳасановнинг «Ўгай она» сериали ҳам махсус совринга лойиқ кўрилди.

Шунингдек, Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган «КИНОшок» халқаро кинофестивалида Умид Ҳамдамов режиссёрлигида тасвирга туширилган «Иссиқ нон» бадиий фильми Гран-прига сазовор бўлди. Бу телекартина икки йўналишда – «Энг яхши фильм бастакори» (Тоир Қўзиев) ҳамда «Энг яхши аёл роли ижрочиси» (Феруза Саидова) номинациялари бўйича ҳам тақдирланди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top