22:02 / 13.09.2019
0
5501

Покистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон бош вазирини кашмирликлар олдида чиқиш қилишга чақирди

Фото: india.com

Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ маҳмуд Қурайший Кашмирнинг Покистон қисмида омма олдида чиқиш қилиб Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Жамму ва Кашмир иттифоқдош ҳудудида худди шундай чиқиш қилишга чақирди. Бу ҳақда ARY телеканали хабар берди.

"Мен Модини Сринагарда кашмирликлар олдида чиқиш қилишга чақираман. У бунга журъат қилолмайди", деди у.

Эслатиб ўтамиз, 5 августда Нью-Деҳли Жамму ва Кашмир штати ўрнига иккита иттифоқдош ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. 

Покистон бу қарорни қоралади ва буни Ҳиндистоннинг ички иши деб тан олишдан бош тортди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top