10:46 / 14.09.2019
0
5675

Божхоначилар ноқонуний олиб ўтилаётган биологик фаол қўшимчаларни фош қилишди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган фуқаро С.З.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Натижада унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган қиймати 30,4 миллион сўмлик 76 дона “Vitality Lux” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

 Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top