20:52 / 21.09.2019
0
5216

АҚШдаги тунги клубда отишма юз берди: икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди

Жанубий Каролина штатининг Ланкастер округидаги тунги клубда содир бўлган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, номаълум шахслар Old Skool Sports Bar & Grill тунги клубида отишма содир этган.

"Икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жиддий жароҳатланди", — деб маълум қилди округ шерифи Барри Фэил.

Телеканал хабарига кўра, камида саккиз киши яраланган.

Полиция текширув бошлади, отишма содир этганлар қидирилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top