16:05 / 26.09.2019
0
12565

Денов туманидаги чиқинди полигони: Аҳоли «Тоза ҳудуд»нинг аччиқ тутунидан азият чекмоқда

Сурхондарё вилояти Денов тумани Даҳана қишлоғидан таҳририятимизга видеомурожаат келиб тушди.

Қишлоқ яқинидаги адирда «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан 2 йил муқаддам чиқинди полигони қурилган. Айни пайтда қишлоқ аҳли ушбу полигондан тарқалаётган тутундан азият чекмоқда.

Полигонда чиқиндилар қайта ишланиб, йўқ қилиниши ўрнига уларга ўт қўйилмоқда. Қўланса тутун эса Даҳана қишлоғига ёпирилмоқда.

Қишлоқ аҳлининг мутасаддиларга мурожаатига шундай жавоб хати қайтарилган:

Боз устига, мурожаатлардан сўнг тутун пасайиш ўрнига кучайган.

Чиқинди полигони туташда ва одамларни заҳарлашда давом этмоқда.

Қишлоқ аҳли тунда айниқса қариялар ва гўдаклар нафас олишга жуда қийналишаётганини таъкидлашмоқда.

Тутундан тўйган Даҳанага ёрдам керак!

Матн: Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ
Видео: Фахриддин ҲОТАМОВ

Мавзу
Kun.uz суриштируви
Kun.uz халқ мурожаатлари асосида жойларда бўлиб, муаммоларни ўрганмоқда ва холисона ёритмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top