15:00 / 01.10.2019
6
14461

«Қонунларни бошқа давлатлардан олиб, ўзбекчага чала-чулпа ўгириб қабул қилиш вақти ўтиб кетди» - Сафоев

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон парламентида қонун чиқарувчи функцияларни такомиллаштириш талаб этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев The Uzbek Review нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бизда қонунларни бошқа давлатлардан асосий андозаларини олиб, ўзбекчага чала-чулпа ўгириб, уларни қабул қилиш ёки умумий, ҳадли қонунларни қабул қилиш вақти ўтиб кетди. Энди тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларнинг вақти келди. Албатта, уларни яратиш осон иш эмас. Улар ҳажм нуқтаи назардан ҳам катта бўлади, янги даражадаги профессионалликни талаб қилади. Умид қиламизки, сайловлардан кейин янги, профессионал, биринчи навбатда, ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, сиёсатшунослар парламентга келади ҳамда улар мана шундай қонунларни яратишга қодир бўлади”, - деди Содиқ Сафоев.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонни парламент нуқтаи назаридан ислоҳ қилиш учун айнан шу жиҳат энг муҳим масалалардан биридир. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top