07:28 / 04.10.2019
0
5326

Ҳиндистонда қайиқнинг ағдарилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 50 киши бедарак йўқолди 

Фото: Flickr / meg and rahul

Ҳиндистон шарқида қайиқнинг ағдарилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 50 дан кўпроқ киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар берди.  

Воқеа 3 октябрь кечки вақт Чанчал шаҳридаги (Ғарбий Бенгалия штати) Махананда дарёси ўртасида юз берган. Кемада 70 дан кўпроқ одам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, фалокатга кеманинг меъёридан ортиқ йўловчилар билан юклангани сабаб бўлган. 

Воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top