22:29 / 05.10.2019
1
4852

Bloomberg: Трамп миллий хавфсизлик кенгаши ходимлари сонини қисқартиришни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши ходимларининг сонини сезиларли даражада қисқартириш тўғрисида махфий буйруқ берди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилди.

Агентликнинг ёзишича, Трампнинг фармони Оқ уй аппарати бошлиғи вазифасини бажарувчи Мик Малвени ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси Роберт О’Брайен томонидан кенгаш ходимларига етказилган.  

Bloomberg’нинг эслатишича, Трамп 310 киши, асосан Давлат департаменти, Пентагон ва махсус хизматларнинг собиқ ходимларидан иборат бўлган миллий хавфсизлик кенгаши самарадорлигини оширишга қарор қилган.  

24 сентябрь куни вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланганини эълон қилганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top