13:50 / 09.10.2019
0
8335

«Иссиқлик электр станциялари» АЖда инвестицион ислоҳотлар давом этмоқда: «Farg‘ona IEM» АЖга юқори самарали газ турбина ускуналари етиб келди

2019 йилнинг 07 октябр санасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралда имзоланган ПҚ-2794 сонли қарори асосида Фарғона шаҳрида барпо этилаётган юқори самарали когенерацион газ турбина ускуналари лойиҳаси доирасида навбатдаги асосий ускуналар «Farg‘ona IEM» АЖ қурилиш майдонига етиб келди.

ПҚ-2794-сонли қарор Фарғона вилоятининг, жумладан «Farg‘ona IEM» АЖнинг инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳудуднинг саноат салоҳиятини ривожлантириш борасида Муҳтарам Президентимизнинг илк қарорларидан бири ҳисобланади.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, юқори самарали, тежамкор технологияларни энергетика соҳасига татбиқ этиш, ҳамда Фарғона водийсининг электр энергияси, айниқса Фарғона шаҳрида жойлашган саноат корхоналарининг иссиқлик энергиясига бўлган танқислигини бартараф этишдан иборат.

Умумий қиймати - 83 626,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳанинг ташаббусчиси «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, буюртмачи «Farg‘ona IEM» АЖ, бош лойиҳачи «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ ҳамда бош пудратчи «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ ҳисобланади. Лойиҳа доирасида «Farg’ona IEM» АЖ ҳудудида – 17 МВт, ҳамда Фарғона шаҳар РК-3 қозонхонаси ёнида – 7 МВт қувватга эга бўлган юқори самарали газ турбина ускуналари ўрнатилмоқда. Улардан 17 МВт қувватга эга бўлган лойиҳа 2021 йил март ойларида ишга туширилиши режалаштирилган бўлса, 7 МВт қувватга эга бўлган лойиҳа жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. Бугунги кунда Фарғона шаҳар РК-3 қозонхонаси ёнида қад ростлаган газ турбина ускунасида қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилиб созлаш-ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. 

 

«Барпо этилаётган мазкур инвестицион лойиҳалар ишга туширилгандан кейин аҳолига ва саноат корхоналарига электр энергияси ва иссиқлик энергияси етказиб бериш ҳажми оширилади, 125 та янги ишчи ўринлари яратилади, ёқилғи маҳсулотлари сарфи камайтирилади ҳамда атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли чиқиндилар хажми қисқартирилади. Мақсадимиз халқимизга муносиб хизмат қилиш ҳамда келажак авлодга сифатли ва тежамкор ишлаб чиқариш ускуналарини қолдириш»-дейди  «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарув раиси Р.Г.Мубаракшин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top