13:49 / 10.10.2019
1
19841

«Strause House» компаниясидан жабрланганлар Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиши сўралмоқда

«Strause House» МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов департаменти «Strause House» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан содир этилган жиноят натижасида жабр кўрган фуқаролардан тергов органига мурожаат қилишлари лозимлиги эслатилди.

«Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан «Strause House» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси

4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда «Strause House» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан содир этилган жиноят натижасида жабр кўрган фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармалари, шунингдек республикамизнинг барча шаҳар ва туман ИИБлари ҳузуридаги Тергов бўлимларида (бўлинма, гуруҳ) тергов гуруҳлари ташкил этилган.

Агарда сиз «Strause House» МЧЖ мансабдор шахсларининг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ички ишлар бўлимига, шунингдек Тергов департаментининг (71) 231-46-28 ва (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотида.

Маълумот учун, марказлашган тергов гуруҳи Тергов департаментида ташкил этилган.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 1-уй.

Марказлашган тергов гуруҳи раҳбари: Тергов департаменти катта терговчиси Утемуратов Азат Минажович.

Мурожаат учун телефон: (98) 279-25-80 ва (71) 231-41-28.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top