Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған суриялик курдлар мудофаа кучларини қамоқхоналардаги ИШИД жангариларини озодликка чиқариб юбораётганликда айблади.
"YPG ҳибсдаги ИШИД жангариларидан музокаралар ўтказишда фойдаланмоқда. Улар жангариларни қамоқхоналардан чиқара бошлади", - деди Эрдўған.
Эрдўған 9 октябрь куни Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши "Тинчлик булоғи" операцияси бошланганини маълум қилди.
Туркия авиацияси ўша куни Суриянинг Рас ал-Айн ва бошқа шаҳарларига зарба берди. Кейинроқ ерусти операцияси бошлангани эълон қилинди.