12:45 / 21.10.2019
0
4546

Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 3,4 млн сўмни ташкил этди

Фото: KUN.UZ

Республика бўйича жорий йилнинг январь-сентябрь ойида чакана савдо товар айланмаси 114,9 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,0 %га ўсди. 

Давстатқўм маълумотига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 18 трлн сўмни (ўсиш суръати 30,2 %), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 96,9 трлн сўмни (ўсиш суръати 3,5 %), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 11,7 трлн сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,9 %га камайган) ташкил этди.

2018 йилнинг шу даврига нисбатан республиканинг барча ҳудудларида чакана савдо товар айланмасининг ўсиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори ўсиш суръатлари Хоразм, Сирдарё, Навоий, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди. 

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,2 %га ўсди ва 18 трлн сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 15,7 % улушига тўғри келади. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра, 96,9 трлн сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойига нисбатан 3,5 %га ўсди. Республика миқёсида ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 84,3 %га тенг келмоқда. 

Таҳлилий натижаларга кўра, чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Қашқадарё (96,9 %), Жиззах (91,0%), Тошкент (90,6 %), Сурхондарё (89,4 %) ва Наманган (87,7 %) вилоятлари етакчилик қилмоқда. 

Чакана товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 15,7 %ни ташкил этиб, энг катта улуш Тошкент шаҳрида (27,6 %), Хоразм вилоятида (24,0 %) ва Бухоро вилоятида (14,2 %) кузатилган. 

2019 йил январь-сентябрь ҳолатига ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси - 3,4 млн сўм (ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 5,0 %га ўсган). 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top