16:36 / 22.10.2019
10985

Epsilon «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда Шўртандаги авариявий ва паст дебитли қудуқларни тиклашга киришди

22 октябр куни ГРП ишлари ўтказилгач: Рубоий-11 қудуғида, кунлик ҳажми 15 тн.гача бўлган нефть оқими олинди; Янги Қоратепа-22 қудуғида нефтнинг кунлик дебити 1 тн.дан 6 тн.гача ортди, қудуқдаги газнинг кунлик дебитини эса 10 мингдан 50 минг куб.м.гача ошишига эришилди.

20 октябрь 2019 й. Янги Қоратепа конининг 22-сонли, шунингдек, 21 октябрь куни Рубоий конининг 11-сонли қудуқларида ГРП ишлари олиб борилди.

Epsilon компанияси ўзининг иш жараёнида саноат хавфсизлиги, меҳнат ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза этишнинг юқори стандартларига амал қилиб келмоқда. Тегишли ишлар якунлангач, қудуқларга туташ ҳудудлардаги тупроқ кейинчалик қайта ишлаш учун махсус темир контейнерларга йиғилади.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Top