11:08 / 29.10.2019
2
29570

Сурхондарёда ҳайдовчи Lacetti'да ЙҲХБ ходимини 10 метр масофага судраб кетиб, тан жароҳати етказди

Фото: Fotolia / rosasto

Сурхондарё вилоятида фуқаро ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов баёнот берди.

2019 йил 28 октябрь куни соат 15:00ларда фуқаро Ў.И. (1984 йилда туғилган) Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Уланкул маҳалласида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Б.М.нинг (1988 йилда туғилган, тизимда 2008 йилдан) қонуний талабларига бўйсунмасдан бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомашинасида уни 10 метр масофага судраб кетиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.И.га нисбатан Жиноят кодекси 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Баёнотда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top