14:15 / 30.10.2019
0
24698

«Жанубий Фарғона» канали 1-сонли ГЭС тўғонидан Қирғизистон фуқаросининг мурдаси топилди

Иллюстратив фото /Игорь Агеенко

Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 07:30ларда Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани «Байналминал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Фарғона» каналининг 1-сонли ГЭС тўғонидан эркак кишининг мурдаси топилди. 

«Постда» нашрининг ёзишича, ташқи кўринишидан жароҳатсиз бўлган мурда Қирғизистон Республикаси фуқароси А.С.ники экани маълум бўлган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро «юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия»дан ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top