16:03 / 05.11.2019
1
48300

10дан ортиқ автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди

Фото: Ўзнефтегазинспекция

Жорий йилнинг сентябрь ойида «Ўзнефтгазинспекция» томонидан республикада жойлашган 60 та АГТКШда назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар натижасида бир қатор қўпол қоидабузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 220 кг/см2 босим остида автомобилларни газ билан тўлдирилиши, назорат пости билан таъминланмаганлиги, газ баллонларга тегишли ҳужжатларнинг кўздан кечирилмаслиги ва инсонга хавф келтирадиган бир қатор бошқа қоидабузарликлар қайд этилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликлар аниқланганлиги сабабли, назорат тадбирлари ўтказилган 60та АГТКШдан 13тасининг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

«Ўзнефтегазинспекция» ахборот хизматининг ёзишича, бугунги кунда бензининг сотилаётган нархи ошиб бориши сабабли, автомобилларни муқобил ёнилғи турига ўтқазиш, яъни сиқилган табиий газ (метан)га қайта мослаштирилаётган автотранспортларнинг сони кескин ўсиб борилиши кузатилмоқда.

Қайд этилишича, метанга бўлган талабнинг кескин ўсиши билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да автотранспортга ёнилғи қуйиш жараёнида инсон ҳаётига хавф туғдирмаслик учун барча техник қоидалар, йўриқномалар ва кўрсатмаларга риоя қилиши мажбурдир.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top