13:54 / 05.11.2019
0
5606

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» АЖ иштирокида Бўзахўр ва Ойдин конларидаги қудуқлар дебити ошишига эришилмоқда

Фото: Epsilon

4-5 ноябрь кунлари ўтказилган ГРП натижаларига кўра, Бўзахўр ва Ойдин конларидаги иккита қудуқнинг кунлик дебити 150 минг. куб.м. гача ошди.

Жанубий Тандирча ва Тарнасой конларидаги иккита қудуқда ҳам ГРП ишлари якунига кўра газнинг саноат оқими олиниши кутилмоқда. Ишлар тугаллангач, қудуқлар атрофидаги тупроқ қайта ишланади.

Компания қилинаётган ишлар ҳақида жамоатчиликка хабар бериб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top