16:34 / 06.11.2019
0
21967

МДҲ давлатлари тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашда КХШТга ёрдам беришга тайёр

Фото: Нозим Каландаров/ТАСС

МДҲ давлатлари чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашда КХШТни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда кенгаш координацион хизмати раиси генерал-полковник Александр Манилов маълум қилди.

"КХШТ билан ҳамкорликда тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш ишлари кўмак беришга тайёрмиз. Ҳозирда КХШТ йўналишида маълумотлар тарқатилди. Биз ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрмиз", - деди Манилов.

КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши 2013 йил сентябрда тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича Тожикистонга ёрдам бериш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни 20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Тўқнашувда қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, беш нафари қўлга олинди. Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top