16:45 / 12.11.2019
0
18003

Epsilon: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бошланди

Компания «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда куз-қиш мавсумида аҳолини табиий газ билан бир маромда таъминлаш борасидаги Ҳукумат топшириғини бажаришда иштирок этиб келмоқда.

Бу борада аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш учун инфратузилмани ривожлантиришда «Ҳудудгазтаъминот» АЖга мадад кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 12 ноябрь куни компания кўмагида Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган 485 та хонадонларга суюлтирилган газ етказиб берилди. Мазкур йўналишда янги, замонавий газ ташувчи автомобиллардан фойдаланиш яхши самара бермоқда. Чунончи, аввалги бир марталик қатнов билан солиштирилганда, эндиликда улардан фойдаланиш натижасида уч баробар кўпроқ хонадонларни суюлтирилган газ билан таъминлаш имкони пайдо бўлди. 

Аввалроқ хабар берганимиздек, компания аввало чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида махсус газ ташувчи автомобиллар паркини шакллантириш бўйича тегишли ишлар олиб бормоқда.

Компания соҳадаги ишлар ҳақида маълумот етказишда давом этади.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top