14:41 / 13.11.2019
0
3494

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» билан бирга Жанубий Тандирча конидаги қудуқнинг дебити кўтарилди

ГРП ишлари якунлангач, 13 ноябрь куни Жанубий Тандирча-36 қудуғининг кунлик дебит кўрсаткичи 180 минг куб.м. гача кўтарилди.

Бугун Чўлқувар-27 ҳамда Жанубий Тандирча-4 қудуқларида ГРП амалга оширилади. Ишлар тугаллангач, қудуқлар ён-атрофидаги тупроқ қайта ишланади.

ГРП амалиётидан кейин, шу жумладан «Ўзбекнефтгаз» АЖ иштирокидаги қазиб чиқарилаётган ва ортиб бораётган газ ҳажмларини етказиб бериш учун қўшимча газ қувурларини тортиш ишлари бошланди. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.  

Компания йўналишдаги ишлар ҳақида маълумот бериб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top