14:50 / 17.11.2019
0
4062

АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар ўтказиш муддатини ортга сурди

Фото: REUTERS

АҚШ ва Жанубий Корея КХДР билан муносабатлар яхшиланиши учун ҳамкорликдаги Vigilant Ace ҳарбий машғулотлар ўтказиш муддатини ортга суришга қарор қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Бу ҳақда Америка ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари Марк Эспер ва Сон Ён Му АСЕАН давлатлари мудофаа вазирларининг Бангкокдаги йиғилишида маълум қилди. Улар бу қарорни Шимолий Корея билан дипломатик жараёнларни давом эттириш нияти билан изоҳлашди. Машғулотларнинг янги муддати ҳозирча белгиланмади.

Associated Press агентлигининг қайд этишича, Эспер Жанубий Корея ҳукумати билан маслаҳатлашувлар олиб борганида машғулотларнинг ортга сурилиши тўғрисида ҳеч қандай гап бўлмаган. Бундан ташқари, у АҚШ Корея ярим оролида жанговар тайёргарлик ҳолатини кучайтиришини билдирганди.

КХДР Жанубий Корея ва АҚШнинг бўлажак ҳарбий машғулотларини бир неча бор танқид остига олганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top