20:35 / 22.11.2019
0
4136

Ўзбeкистон ва Қозоғистон давлатлараро чeгара дeмаркацияси бўйича музокара ўтказди

18-22 ноябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон ҳамда Навоий вилояти ва Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари ўртасидаги участкалардаги Давлат чегараси демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди.

Комиссия 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг йиғилишлари режа-жадвалини тасдиқлади.

Музокаралар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top