18:50 / 03.12.2019
0
11482

Бухоро—Москва йўналишида учган самолёт Самарага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Uzbekistan Airways’нинг 2 декабрь, душанба куни Бухоро—Москва йўналиши бўйича учган HY-607 рейс йўловчиси, Ўзбекистон фуқароси Ж.Ш.нинг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли, самолёт Самара шаҳрининг «Курумоч» аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, самолёт қўниб, биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, йўловчи соғлиғи ҳолати барқарорлашгани сабабли шифохонада даволанишдан воз кечган.

Бош консулхона мазкур фуқаро билан боғланган. У ўзини яхши ҳис қилаётгани боис ерусти транспортида сафарини давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top