21:00 / 04.12.2019
0
3092

ЕХҲТ миссияси вакили Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди

3 декабрь куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси аъзоси, оммавий ахборот воситалари бўйича мутахассис Амироуч Неджаани қабул қилди.

Суҳбат чоғида меҳмон мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уюшма фаолияти билан таништирилди, деб хабар берди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси матбуот хизмати.

Ўзбек журналистлари фаолияти, уларга яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди, жумладан журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов, танловда халқаро ташкилотлар ва ҳорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ҳам ўз номинациялари билан иштирок этаётганлари ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, улар орасида ЕХҲТ ҳам бўлиб, бу ташкилотнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси 2014 йилдан бери танловда фаол қатнашмоқда, шу вақтга қадар 10 дан ортиқ журналистлар ташкилот мукофоти билан тақдирлангани бунинг далилидир. 

Амироуч Неджаани ёшларнинг билим-кўникмаларини ошириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар,  жорий йил ёзда қабул қилинган Ўзбекистон Журналистлари касб этикаси кодекси, унинг доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам қизиқтирди ва бу борадаги саволларига тўлиқ жавоб олди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top