19:24 / 08.12.2019
6405

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида қазиб чиқариш ва газ узатиш қувурлари қуввати оширилиши давом этмоқда

Тармоқдаги асосий ҳамкор билан биргаликда авариявий ва паст дебитли қудуқлар тикланмоқда. Ҳукумат қарорига мувофиқ қазиб олинаётган газ тўлалигича аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилмоқда.

8 декабр куни ГРП усули қўлланилиши ортидан Илм-5 қудуғининг кунлик дебити  30 минг дан 80 минг куб м гача ортди.

 Газ узатиш инфратузилмасинининг ўтказувчанлик имкониятини кенгайтириш ҳисобига  аҳолини зарур ресурс билан таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан  ҳамжиҳатликда янги газ қувурлари қурилиши олиб борилмоқда: «Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз» (67 км), «Тандирча ЙП – Шўртаннефтгаз» (45 км) ва «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» (110 км).

Қувур тортиш ишларининг суръати кунига ўртача 4 км ни ташкил этиб, ишлар кечаю-кундуз олиб борилмоқда.

«Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз» йўналишидаги газ узатиш қувурлари пневматик синовларга тайёрланмоқда.

8 декабр ҳолатига жами: келтириш учун юкланган қувурлар – 32,5 минг тн, келтирилган қувурлар – 20 минг тн, кавланган зовурлар – 57,9 км, қаторга пайвандланган қувурлар – 80,9 км ва ётқизилган қувурлар – 31,1 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Top