18:56 / 10.12.2019
7370

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда газ қазиб чиқариш кўпайтирилиб, газ етказиш тизими кенгайтирилмоқда

Фото: Epsilon

Олиб борилган ГРП ишларидан сўнг, 10 декабр куни Ғарбий Эрназар конидаги 1-сонли қудуқнинг кунлик дебити 100 минг куб.м гача ортди.

Қазиб олинаётган газ ҳукумат қарорига кўра тўлиқ ҳажмда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилмоқда.

Ишлар якунлангач, атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарли таъсирнинг олдини олиш мақсадида, ёндош ҳудуддаги тупроқда реагентлардан фойдаланилган ҳолда рекультивация ўтказилади.

Газ узатиш қувурларининг учта йўналишида қурилиш ишлари давом этмоқда: «Назарқудуқ ЙП-Шўртаннефтгаз» (67 км); «Тандирча ЙП-Шўртаннефтгаз» (45 км); «Чигил ЙП-Муборак ГҚИЗ» (110 км).

Қувур тортиш ишлари кечаю-кундуз олиб борилиб, тезлик суръати кунига ўртача 4 км ни ташкил этмоқда.

10 декабр ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 33,3 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 21,8 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 62,2 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 92 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 45,3 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Top