10:30 / 19.12.2019
7123

Чироқчи туманида электр таъминоти корхонасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби электр энергетикаси соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бунга электр энергетикаси тизимига алоқадор ҳамда соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар яққол далилдир.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи  туманида электр таъминоти корхонасининг 2 қаватли замонавий биноси янгидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур бино шинамлиги билан бир қаторда замонавий услубда жиҳозланган бўлиб, истеъмолчилар ва ходимлар учун турли қулайликларни ўзида мужассам этган. Энг замонавий технологиялар билан таъминланиши натижасида инновацион хизматлар кўрсатиш имкониятлари яратилиб, малакали мутахассислар томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, Чироқчи туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида 2963.6,3 км электр узатиш тармоқлари, 1221 та трансформатор пунктлари мавжуд бўлиб, жами 70355 та истеъмолчиларга хизмат кўрсатади. 

Бинонинг очилиш маросими қатнашчилари яратилган шарт-шароитлар, мавжуд техник ва технологик ускуналар билан танишди. Барча иштирокчилар янги бинодаги қулайликлардан мамнун эканликларини эътироф этишди. “Бу бино ўз навбатида Чироқчи туман марказининг кўркига янада кўрк қўшди” – дейди меҳнат фахрийси Тоғаймурод Бекмуродов.  Тадбирда Чироқчи тумани ҳокими Х.Жўраев ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раисининг ўринбосари Ф.Қурбоновлар қатнашиб, сўзга чиқди.

“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

 

Top