18:46 / 28.12.2019
0
7634

Сомалида мина ўрнатилган машина портлаши оқибатида 90дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Могадишода содир этилган теракт оқибатида 90дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сомали парламенти аъзоси Абдураззоқ Муҳаммад маълум қилди.

Унинг ўз твиттерида ёзишича, "90дан ортиқ киши, жумладан 17 нафар полициячи, 73 нафар тинч аҳоли ва тўрт нафар хориж фуқароси" ҳалок бўлган.

Associated Press агентлигининг ёзишича, миналаштирилган автомобиль Сомали пойтахтидаги гавжум ўтказиш пунктида портлатилган. Полициянинг маълумотига кўра, ҳужум нишони солиқ хизмати бўлган. Портлаш тиғиз вақтга тўғри келган.

Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top