13:26 / 28.12.2019
0
8614

ХБА томонидан Латвия ва Литвага юборилган ҳамда қийин вазиятга тушиб қолган фуқаролар бўйича вазият назоратда - ТИВ

Фото: Getty Images

Хусусий бандлик агентликлари томонидан Латвия ва Литвага юборилган ва қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаати ОАВда тарқалди.

Шу муносабат билан мамлакатнинг Латвиядаги элчихонаси мазкур вазият назоратда эканлигини маълум қилди. 

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида айтилишича, айни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда муаммонинг ечими устида иш олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Латвия, Литва, Эстония, Финляндия ва Норвегия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Рига шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +371 67-32-24-24, +371 67-32-23-46.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top