22:01 / 04.01.2020
0
10426

Ла Лига. «Реал» ғалабасиз сериясига нуқта қўйди ва 1-ўринга кўтарилиб олди

Испания Ла Лигасининг 19-турида «Реал» сафарда «Хетафе»га қарши баҳс юритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Сория (автогол), Варан ва Модрич томонидан урилган голлар «қироллик клуби»нинг дуранглар сериясига чек қўйди. Эслатиб ўтамиз, «Реал» бунгача қаторасига 3та дуранг қайд этганди.

Ғалабадан сўнг Зинедин Зидан шогирдлари очколарини 40тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олишди. «Хетафе» эса 30 очко билан 7-ўринга тушиб кетди.

Ла Лига, 19-тур
Хетафе – Реал 0:3
4 январь, «Колисеум Альфонсо Перес»

Голлар: Сория (34, автогол), Варан (53), Модрич (90+6).
Хетафе: Сория, Кукурелья, Жене, Кабрера, Ньом (Дьедиу, 81), Арамбарри, Максимович, Фажр (Молина, 60), Суарес, Анхель Родригес, Мата (Портильо, 80). 
Реал: Куртуа, Милитао, Менди, Карвахаль, Варан, Каземиро, Кроос (Вальверде, 71), Иско (Винисиус, 71), Модрич, Бэйл, Бензема (Йович, 81).
Огоҳлантиришлар: Ньом (34), Суарес (39), Йович (82), Менди (90+5), Портильо (90+5).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top