12:04 / 10.01.2020
0
7788

Хорижда иш билан таъминлаш эвазига фуқароларнинг 51 500 долларини қўлга киритган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди

Фото: AFP

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Маҳкама хабарида айтилишича, унда “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахслари бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида иш билан таъминлаш эвазига жами 51 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларни иш билан таъминламасдан пул маблағларини ўзлаштириб юборганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top