18:20 / 13.01.2020
2
37846

Бош вазир: Ортиқхўжаев қурган биноларни қайта текширишнинг кераги йўқ, улар мукаммал 

Фото: KUN.UZ

Жорий йил 13 январь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг янги чақириқдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам қатнашди.

“Жаҳонгир Обидович шаҳримиздаги йирик қурилишларни тезкорлик билан тугатди. Одатда тезлик билан қурилган биноларда кейинчалик муаммолар чиқади. Аммо Жаҳонгир Ортиқхўжаев қурган биноларнинг ортидан бориб текширишнинг кераги йўқ. У ҳар бир ишни мукаммал қилади”, - деди бош вазир.

Шунингдек сессияда бош вазир шаҳар ҳокими томонидан йўлга қўйилган брендларни ҳам мақтади:

– Мана бугун Озарбойжон меҳмонхоналарида Artel телевизорлари турганини тўлқинланиб гапириб беришди. Мен қўшимча қилмоқчиман, Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига борганимизда ҳамма рекламалар араб имлосида ёзилган экан. Лотин алифбосида учта брендга кўзим тушди. Булар Artel, Akfa, Crafers брендлари эди-, дея сўзларини якунлади Абдулла Арипов.

Сессия якунида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими этиб қайта сайланди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top