08:12 / 17.01.2020
0
12066

Ички ишлар ходимига 10 млн сўм пора таклиф қилган шахслар қўлга олинди

Иллюстратив фото

2020 йил 15 январь куни соат 15:00ларда Тахиатош туманида жойлашган “Тахиатош” темир йўл бекатида тепловоз машинисти Е.А. ва унинг ёрдамчиси К.И. “Тахиатош” нефть базасидан 120 литр дизель ёқилғисини Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.Т.га сотаётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бораётган ҚР ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекати бўлинмаси бошлиғи, майор Ж.Е.нинг хонасига шу куннинг ўзида фуқаролар А.Т, Е.А., М.Ю ва К.И. келиб, унга 10 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўзларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига бераётган вақтида, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top