09:05 / 17.01.2020
0
9212

Тошкент вилоятида ўт олдириш жойида қолдирилган калит автомашинани олиб қочишга сабаб бўлди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 12 январь куни тахминан соат 05:30ларда номаълум шахс Тошкент вилояти, Чирчиқ қурилиш техникаси заводининг автотураргоҳида 30 ёшли З.А. томонидан қаровсиз қолдирилган Cobalt русумли автомашинанинг сигнализацияси йўқлиги ва ўт олдириш жойида калит қолдирилганлигидан фойдаланиб, орқа ён ойнасини синдириб, автомашинани номаълум томонга олиб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олиб қочилган автомашина ойналари синдирилган ҳолатда Бўстонлиқ туманидаги Тантана кўчасидан топилган. Шунингдек, ушбу жиноятни Сирдарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, вақтинчалик Чирчиқ шаҳрида яшаб келаётган 37 ёшли Э.Х. содир қилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда гумон қилинувчи тариқасида ушланган.

Ҳозирда Э.Х.га нисбатан айблов эълон қилиш ва эҳтиёт чора танлаш чоралари кўрилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашина қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг”, - дейилади хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top