15:00 / 24.01.2020
0
15941

2019 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида ишга тушган йирик корхоналар ўнталиги

Бугунги кунда Ўзбекистонда  11 минг 800 дан ортиқ мева-сабзавот, гўшт-сутни қайта ишловчи, қандолат, алкоголсиз ичимликлар, ёғ-мой маҳсулотлари  ишлаб чиқарувчи ва бошқа турдаги озиқ-овқат саноатига ихтисослашган корхоналар фаолият олиб бормоқда. Ўтган йилда мамлакатимизда  инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳисобига миллий озиқ-овқат саноати янги ишлаб чиқариш субъектлари билан янада бойиди. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси  2019 йилда озиқ-овқат соҳаси бўйича  ишга тушган йирик корхоналар ўнталигини аниқлади:

1. «Namangan Agro Logistic» Логистика маркази

 

116 миллиард сўмлик   инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган логистика маркази мева-сабзавотни қайта ишлашга ихтисослашган.  Йиллик қуввати 20 минг тоннага тенг. 75 та иш ўрни яратилган.  Корхона Наманган вилояти Поп туманида фаолият кўрсатмоқда.

2. «Melek Best Milк Agro» масъулияти чекланган жамияти

26,9 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати 20 минг тоннага тенг. 26 та иш ўрни яратилган. Корхона Тошкент вилоятининг Зангиота туманида фаолият кўрсатмоқда.

3. «BIO AGRO» масъулияти чекланган жамияти

273,9 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона органик маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган. Йиллик қуввати 15 минг тоннага тенг. 80 та иш ўрни яратилган. Корхона Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида фаолият кўрсатмоқда.

4. «Top Oil» масъулияти чекланган жамияти     

107,3 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона аҳоли истеъмоли учун ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати 11 минг тоннага тенг. 100 та иш ўрни яратилган. Корхона Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида фаолият кўрсатмоқда.

5. «Parmis Muller» масъулияти чекланган жамияти        

33,4 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона мева-сабзавотларни етиштириш, қуритиш ва қадоқлашга ихтисослашган. Замонавий иссиқхонага эга. Йиллик қуввати 11 минг тоннага тенг. 100 та иш ўрни яратилган. Корхона Бухоро вилоятининг Жондор туманида фаолият кўрсатмоқда.

6. «Ashraf Ramazon» қўшма корхонаси

19,6 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳа асосида ишга туширилган корхона макарон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати 8 минг тоннага тенг. 40 та иш ўрни яратилган. Корхона Тошкент вилояти Чиноз туманида фаолият кўрсатмоқда.

7. «Янги Аср» фермер хўжалиги      

10,3 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона сутни пастеризация қилиб, қадоқларда ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати 6 минг тоннага тенг. 15 та иш ўрни яратилган. Корхона Навоий вилояти Қизилтепа туманида фаолият кўрсатмоқда

8. «Panel Sav» қўшма корхонаси       

16,9 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган  корхона логистика марказлари ва совутилган омборлар учун сендвич панеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати 6 минг кв.мга тенг. 10 та иш ўрни яратилган. Корхона Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият кўрсатмоқда.

9. «Бахт Имкон Ривож» фермер хўжалиги

10,2 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона сутни қайта ишлаб, пишлоқ, бринза ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати 6 минг тоннага тенг. 12 та иш ўрни яратилган. Корхона Андижон вилояти Олтинкўл туманида фаолият кўрсатмоқда.

10. «Агро Сой Пласт» масъулияти чекланган жамияти

38,6 миллиард сўмлик  инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона мева-сабзавотни сақлашга ихтисослашган. Йиллик қуввати 5 минг тоннага тенг. 7 та иш ўрни яратилган. Корхона Самарқанд вилояти Самарқанд туманида фаолият кўрсатмоқда.

Эслатма, ушбу рўйхат корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари асосида шакллантирилган.

Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил ҳудудларга ташрифлари доирасида Давлат инвестиция дастурига қўшимча равишда озиқ-овқат саноати йўналишида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси томонидан тақдимоти қилинган умумий қиймати 17,6 триллион сўмлик жами қуввати 4,8 миллион тонна бўлган 1 минг 207 та янги лойиҳа устида амалий ишлар олиб борилган. Натижада 2019 йилда жами қуввати 681,2 минг тонна бўлган 490 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилган.

Шунингдек, 2019 йилда Давлат инвестиция дастурига киритилган 16 та ва қўшимча 139 та лойиҳа устида амалий ишлар олиб борилиб, жами 203,5 миллион доллар, жумладан 124 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилган.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ахборот хизмати 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top