21:35 / 27.01.2020
0
15015

Сингапур иқтисодиёти Хитойдаги коронавирус сабабли зарар кўраётгани маълум қилинди

Фото : KUN.UZ

Хитойда тарқалган коронавирус сабабли Сингапур иқтисодиёти зарар кўрмоқда. Бу ҳақда Сингапур савдо ва саноат вазири Чань Чунь Син маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вирус тарқалишидан транспорт, туризм ва улар билан боғлиқ соҳалар ҳамда меҳмонхона, ресторан ва чакана савдо бизнеси зарар кўрмоқда. Чань Чунь Син давлат бизнесни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Коронавирус дастлаб Ухань шаҳрида аниқланганди. Сўнгра Япония, Жанубий Корея, Тайланд, АҚШ, Франция ва Камбожада вирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 2027 нафар киши вирус билан зарарлангани аниқланган. Жами 80 нафар киши вафот этган.

S&P Global Ratings таҳлилчиларининг фикрича, вируснинг тарқалиши Хитойда истеъмолчилар харажати тушиб кетишига олиб келади. Таҳлилчилар бундан ташқари, туризм, инвестициялар ва ишлаб чиқаришнинг зарар кўришини тахмин қилишмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top