19:44 / 27.01.2020
0
16346

Толиблар Афғонистонда самолёт уриб туширилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда самолёт уриб туширилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Улар АҚШ ҳарбий самолётини уриб туширганликларини таъкидламоқда, деб хабар берди Ariana News телеканали.

Аввалроқ Ғазна вилоятида самолёт ҳалокатга учрагани хабар қилинганди. Ғазна губернатори вакили Ориф Нурийнинг маълум қилишича, самолёт толиблар назорати остидаги Деҳ-Як тумани ҳудудида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Афғонистоннинг Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган, аммо авиакомпания вакиллари бу маълумотни инкор этган.

Tolo News телеканалининг хабар беришича, самолёт парчаларида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг танитувчи белгилари бўлган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top