14:00 / 09.02.2020
0
9507

Теҳрон АҚШнинг Форс кўрфази ҳудудидаги барча кучлари Эрон назорати остида эканлигини билдирди

Таъкидланишича, Эрон АҚШнинг Ироқдаги базасига "тўлиқ маълумот ва аниқ ҳисоб-китоблар" асосида зарба берган.

Фото: U.S. Navy photo

Американинг Форс кўрфази ҳудудида жойлаштирилган барча қўшинлари Эроннинг мунтазам назорати остида. Бу ҳақда қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича кенгаш котиби Муҳсин Ризоий айтди, деб хабар бермоқда Fars агентлиги.

"АҚШнинг Форс кўрфази ҳудудидаги барча базалари, жумладан, АҚШ авиаташувчилари бизнинг кузатувимизда ва биз бу ерда АҚШнинг нечта кемаси борлигини ҳамда қаерда жойлашганини биламиз", - деди у.

Ризоий Эрон ҳудуддаги АҚШ ҳарбий хизматчилари тўғрисида "жуда аниқ" маълумотга эга эканлигини таъкидлади. 

"Ҳаттоки Америка аскарлари Қувайт ёки Баҳрайндаги меҳмонхоналарга борганида ҳам уларни кузатиб турамиз", - деб қўшиб қўйди у.

Ризоийнинг сўзларига кўра, Эрон АҚШнинг Ироқдаги базасига "тўлиқ маълумот ва аниқ ҳисоб-китоблар" асосида зарба берган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top