08:17 / 10.02.2020
0
7652

Металл сейфдан 30 000 000 сўм пулни ўғирлаган уч нафар йигит ушланди

Беруний туманида ўғриликда гумон қилинган 3 нафар йигит ушланди ва телефон аппарати ашёвий далил сифатида олинди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 04 январь кунидан 05 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи 37 ёшли Д.М.га тегишли “Тўқимачи” маҳалласида жойлашган МЧЖ ҳудудида турган темир контейнер ичидаги металл сейфни калит билан очиб, ичидаги жами 30.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини 19 ёшли Н.А., 18 ёшли С.А. ва 17 ёшли Т.С. содир этганликлари аниқланган ҳамда уларнинг ҳар биридан ўғирланган пуллар эвазига сотиб олинган "Redmi Note 8" русумли уяли телефонлар ва турли хил кийим-кечаклар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top