10:26 / 13.02.2020
0
5149

Санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти очиқланди

Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш режалаштирилмоқда

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Регламентга кўра, рухсатнома Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг мурожаатига асосан берилади.

Давлат дастури доирасида хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш мақсадида фаолият амалга оширилганда ҳамда республика ҳудудида мавжуд бўлмаган хом ашёлар импорт қилинганда, хом ашёлар учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Рухсатнома амал қилиш муддати беш йилга берилади.

Давлат хизматлари марказлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ўртасидаги ахборот алмашинуви идентификация қилиш воситаларини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида белгиланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 Рухсатнома беришдаги асосий талаб ва шартлар қуйидагилар ҳисобланади:

мулкка эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқлар асосида ариза берувчига тегишли бўлган бино, зарур техника ва ускуналарнинг мавжудлиги (бино, ишлаб чиқариш технологиялари, зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси);

бино ва иншоотларнинг амалдаги санитария талаб ва меъёрларига жавоб бериши;

корхонанинг махсус касб малакасига эга (фармацевт-технолог мутахассислиги-биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун, технолог мутахассислиги-озиқ-овқат саноати учун, косметолог ёки фармацевт-парфюмерия-косметика маҳсулотлари учун) мутахассислар билан таъминланганлиги;

корхонанинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати назоратини олиб боришини таъминлаш учун тегишли лаборатория комплекси (бўлими) мавжудлиги ёки ушбу турдаги таҳлилларни ўтказишга ваколатли орган билан шартнома мавжудлиги;

 Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда мувофиқ шаклдаги аризани электрон равишда тўлдиради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Республика ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун масъул юридик ёки жисмоний шахсларга берилган ишончнома;

биологик фаол қўшимчалар ва қўллаш бўйича йўриқномасида даволаш-профилактика хусусиятлари қайд этилган парфюмерия-косметика маҳсулотлари учун маҳсулотни дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Давлат унитар корхонасининг хулосаси;

биологик фаол моддалар учун қўшимча равишда ваколатли даволаш-профилактика муассасалари томонидан ушбу модданинг инсон организмига таъсири самарадорлиги бўйича баҳолаш (тадқиқот) хулосаси;

маҳсулотни ишлаб чиқаришга оид тегишли меъёрий ҳужжатлар (Ташкилот стандарти, Технологик йўриқнома, рецептура ва бошқалар);

маҳсулотни қўллаш бўйича йўриқнома;

дезинфекция воситалари ва тест-индикаторлар учун маҳсулотни самарадорлиги бўйича синов баённомалари;

маҳсулотни ўзбек ва рус тилларида ўрам қадоқлари ёки уларнинг макети (биологик фаол қўшимчаларни ўрам қадоқларида “Биологик фаол қўшимча дори воситаси эмас” деган ёзув бўлиши шарт);

маҳсулотларнинг тўлиқ таркиби ва таркибидаги моддаларнинг миқдори аниқ кўрсатилган буютма (маҳсулотлар таркибига ўсимлик маҳсулотлари киритилган бўлса, ўсимликларнинг ботаник номи ва таркибидаги фаол моддаларнинг миқдори кўрсатилган бўлиши шарт);

чет элдан олиб келинадиган маҳсулотлар учун масҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакатнинг хавфсизлик сертификати ёки рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, аккредитациядан ўтган тиббий муассаса томонидан маҳсулотга берилган токсико-гигиеник экспертиза хулосаси;

ариза берувчининг бино ва техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортларининг нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси;

ариза берувчи тегишли мутахассисининг (врач, фармацевт мутахассислиги-фарм ишлаб чиқариш учун, технолог мутахассислиги-озиқ-овқат саноати, парфюмерия-косметика маҳсулотлари учун косметолог) диплом нусхаси;

давлат божи тўлангани тўғрисида тўлов ҳужжати.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top