08:46 / 22.02.2020
0
3639

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Олмаота шаҳрида Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йилнинг 17-21 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Навоий вилояти ва Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда ва Туркистон вилоятлари чегаралари туташган участкада давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг якуний ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланди.

Комиссия 2020 йил учун Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top