10:47 / 22.02.2020
0
2993

Январда республика корхоналари томонидан 27,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

2020 йилнинг январь ойида республика корхоналари томонидан 27,9 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг январь ойига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 4,4 фоизни ташкил этди

Фото: ЎзА

Давстатқўм хабарига кўра, саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 75,7 фоизни ташкил этди. 

Жами саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг - 8,6 фоизга ва электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг - 2,5 фоизга ўсиши хизмат қилди 

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишда - 1,6 фоизга, ҳамда тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида - 9,0 фоизга пасайиш кузатилди. 

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2020 йилнинг январь ойида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 4,0 трлн. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 14,3 фоизни ташкил этди. 

2020 йилнинг январь ойида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 21,1 трлн. сўмни ёки жами саноат маҳсулотларининг 75,7 фоизини ташкил этди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top